ПСВ
Ads

Эйндховеннинг ПСВ клуби "Манчестер Сити" ҳимоячиси Хосе Анхель Тасенде билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Берилган маълумотларга кўра ушбу трансфер голланд клубига 5,5 млн еврога тушган. 21 ёшли испаниялик футболчи эса янги жамоаси билан 5 йиллик шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Тасенде "Манчестер Сити" таркибига 2013 келиб қўшилган ва 2014 йил асосий жамоада 3та ўйинда иштирок этган. Кейинчалик у "Нью-Йорк Сити", "Жирона", "Мальорка" ва НАК  каби клубларида ижара асосида тўп сурган.