“Пул бўлмаса, кетаман!”. Футболчи “Челси”дан даҳшатли маош талаб қиляпти

“Челси” ярим ҳимоячиси Мэйсон Маунт клубнинг янги шартнома бўйича таклифини қабул қилмади.

23 ёшли футболчи “аристократлардан” ҳар ҳафта учун 300 минг фунт хизмат ҳақи тўланишини талаб қилмоқда. Агар унинг талаби бажарилса, у клуб билан ҳамкорликни узайтиришга кўнади. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.

Манбанинг таъкидлашича, Маунт жамоада энг катта маош олаётган Раҳим Стерлинг билан тенг маблағ тўланишини истаяпти.

Мэйсон Маунт “Челси” тарбияланувчиси ҳисобланади. У лондонликлар сафида жами 181 та учрашувда майдонга тушиб, 32 та гол ва 37 та ассист қайд этган. Унинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзида тугайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!