Пули йўқ “Барса” яна катта трансферга қўл урмоқда

Бир неча йиллардан бери молиявий қийинчиликлар билан курашиб келаётган “Барселона” катта трансферларсиз “Реал” ва бошқа қудратли клублар билан рақобатлага олмаслигини тушиниб етди.

Каталония клуби мутасаддилари бу ёз яна бир катта харидни амалга оширмоқчи.

“Барселона” таркибни кучайтириш учун “Ливерпуль”нинг қанот ҳужумчиси Луис Диасни олишга қарор қилди.

Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, испан гранди 27 ёшли ўйинчи учун инглизларга 55-60 миллион евро атрофида маблағ таклиф қилишга тайёр.

“Ливерпуль” Диас билан хайрлашишга рози. Бироқ улар “Барселона”дан 62 миллион евродан кўпроқ маблағ талаб қиляпти. Чунки каталонияликлар “Атлетик” ҳужумчиси Нико Уильямс учун айнан мана шу суммани тайёрлаб қўйган эди. Бу трансфер амалга ошмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!