Пулишич, Дест ва ёш иқтидорлар макони, Шимолий Американинг амалдаги чемпионлари саналмиш АҚШ терма жамоаси билан таништирамиз

"ЖЧ-2022" стартига тобора оз вақт қолмоқда. Мухлис ва мутахассисларни интизорлик билан куттираётган турнир тез орада бошланади.

Қайси терма жамоалар "ЖЧ-2022"да иштирок этишини яхши биласиз. Агар ҳамон бундан хабардор бўлмасангиз яна бир  бор эслатиб ўтиб кетамиз.

кубокмира

Мундиал стартига 26 кун қолган ва биз кетма-кетликда термалар билан сизни таништириб ўтамиз. Демак, "B" гуруҳи вакили АҚШ орқали ўзига хос "челленж"имизни давом эттирамиз.

Америка Қўшма Штатлари терма жамоаси, Қўшма Штатлар футбол (соккер) федерацияси (USSF).

Ташкил топган: 1913 йил (ФИФА'га 1913 йилда аъзо бўлган).
Бош мураббий: Грегг Берхалтер.
Жамоа сардори: Кристиан Пулишич.

Илк расмий баҳси: Швеция - АҚШ 2:3 (1916 йил).
Энг йирик ғалаба: АҚШ - Барбадос 8:0 (2008 йил).
Энг йирик мағлубият: Норвегия - АҚШ 11:0 (1948 йил).

Айни дам мазкур терма жамоа FIFA рейтингида 16-ўринни банд этиб турибди. Уларнинг рейтингда энг юқори кўрсаткичи 4, энг пасти эса 35-ўрин бўлган.

Ушбу юрт термаси бунга қадар ўтказилган жаҳон чемпионатларида 11 бора иштирок этган. Илк бор Қўшма Штатлар термаси дастлабки 1930 йилги Уругвай яшил майдонларида ўтган мундиалда қатнашишга муваффақ бўлган. Энг яхши натижаси ҳам айни ўша 1930 йилда қайд этилган. Ўшанда жамоа бронза медалларини қўлга киритишга эришган. 

usa

Турниргача босиб ўтилган йўл

АҚШ терма жамоаси мундиаль йўлланмаси учун кечган саралаш баҳсларида муносиб иштирок этди. 8 жамоа ичида терма 3-ўринни қўлга киритди.

Саралаш турнирида "Юлдузли ва чизиқлилар" 25 очко билан 3-ўринни банд этди. 7 ғалаба, 4 дуранг ва 3 мағлубият қайд этган терма вакиллари 21 гол уриб, ўз дарвозасидан 10 тўп олиб чиқди. 

Бундан ташқари, Қўшма Штатлар "ЖЧ-2022"га тайёргарлик олиб бориш мақсадида бир қанча учрашувлар ўтказди:

сшаўртоқ

Таркибдаги футболчиларнинг трансфер нархи таниқли "Transfemarkt" талқинига кўра, 204.40 миллион еврони ташкил этади.

Эслатма: Ушбу миқдор сўнгги йиғинга чақирилган футболчиларнинг трансфер нархига кўра ҳисобланган. Мундиалга чақирилган ўйинчилар номи ҳали маълум эмас.

"ЖЧ-2022"даги тақвими

Аввал айтганимиздек, АҚШ футбол бўйича энг нуфузли турнирнинг "B" гуруҳида Англия, Эрон ҳамда Уэльс каби термалар билан бир гуруҳдан жой олган. Уларнинг тақвими қуйидагича:

21 дан 22 ноябрга ўтар кечаси

00:00 АҚШ - Уэльс.

25 дан 26 ноябрга ўтар кечаси

00:00 Англия - АҚШ.

29 дан 30 ноябрга ўтар кечаси

00:00 Эрон - АҚШ.

 

Шоҳрух Зоиров тайёрлади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!