Пулни аямаймиз! Лапорта “Барса”га зўр тўпурар олиб беради

“Барселона” президенти Жоан Лапорта таркибни кучайтириш учун катта трансферларга қўл уришга тайёрлигини билдирди.

Клуб хўжайини келаси ёзда каталонияликлар бир неча йилдан бери кутаётган аргентиналик юлдузни жамоага олиб келишни мўлжаллаяпти.

 TodoFichajes портали тарқатган маълумотга кўра, Лапорта “Интер” тўпурари Лаутаро Мартинесни олиб келиш учун пул аямайди. “Интер” молиявий қийинчиликлар туфайли жамоа етакчиси ва сардорини сотиб юбориши ҳақидаги хабарлар Лапортани азалий орзуни амалга оширишига туртки бўлмоқда.

Сўнгги хабарларга қараганда, клуб Роберт Левандовскини АҚШ чемпионатига трансфер қилиши кутиляпти. Лаутаро эса, келаси ёз польшалик тўпурар ўрнини эгаллаши керак.

Transfermarkt портали 27 ёшли жаҳон чемпионини 110 миллион еврога баҳоламоқда. Лаутаро Мартинес 2018 йилдан бери “ИНтер” сафида 285 та учрашувда қатнашиб, 129 та гол ва 43 та ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!