Пуйоль: Неймарнинг
Ads

“Барселона” клуби собиқ сардори Карлес Пуйоль ПСЖ хужумчиси Неймарнинг Мадриднинг “Реал” клубига ўтиши ҳақидаги хабарларга ўз фикрини билдирди.

- Неймарнинг “Реал”га ўтиши мумкин ва бу вазиятда ҳеч қандай муаммони кўраётганим йўқ.

Неймар ўз ишининг устаси, бу трансфер амалга ошиши мумкин. Бироқ, унинг ПСЖни тарк этиши қийин кечади, чунки парижликлар бу футболчи учун жуда катта маблағ сарфлашган.

Шуни айтишим жоизки, анъанага мувоффиқ “Барселона” ва “Реал Мадрид” дунёнинг энг зўр клублари. Аммо бугунги кунга келиб футболда янги бой клублар мавжуд, уларнинг мақсади катта маблағ эвазига номдор футболчиларни жамоага олиб келишдир.

Йерри Мина? Ушбу футболчи бундан олдин Европада тўп тепмаган, Бразилияда эса Европага нисбатдан футбол фарқ қилади. Хозирда “Барса” таркибида қобилиятли Умтити бор, ва у кундан кунга ривожланиб бормоқда ва бир кун келиб дунёнинг энг зўр футболчисига айланиши мумкин, - деди Пуйоль.