Пуйоль "Реал"ни қутлади, "Барселона"га маслаҳат берди

“Барселона” клуби собиқ сардори Карлес Пуйоль ЕЧЛ финал учрашувида “Реал Мадрид” “Ливерпуль”ни мағлуб этганидан сўнг “кўк-анор ранглиларга” қарата маслаҳат берди.

- “Қироллик клуби”га менинг табрикларим! 5 йил ичида ЕЧЛда 4 ғалаба ҳеч кимга насиб қилмаган. “Барселона” бу борада самарадорликни ошириши лозим, - дея Пуйоль твиттердаги саҳифасида ёзиб қолдирди.

Маълумот учун, “Барса” ушбу вақт мобайнида 3 маротаба ЧЛ ғолиби ва 3 марта примерада ғалабани қўлга киритган. Жорий мавсумда Вальверде шогирдлари ЕЧЛнинг ¼ финали доирасида “Рома”га мағлуб бўлишди.

Пуйоль – чемпионлар лигасининг 3 карра ғолиби ва 6 карра Испания чемпиони.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!