Пуйоль Винисиусни тартибга чақирмоқчи

Карлес Пуйоль Винисиус билан унинг хатти-ҳаракати ҳақида гаплашмоқчи.

"Винисиус ажойиб футболчи. Мен у билан (унинг хатти-ҳаракати ҳақида) гаплашиб, ўз фикримни билдирмоқчиман. Мен у билан жамоадош сифатида гаплашардим. У ўйинлар натижасини ҳал қилади ва унинг футболига қойил қолиш керак.

Агар у хатти-ҳаракатларида бир нечта нарсани ўзгартирса, у кўпроқ эътирофга сазовор бўларди", - дейди "Барселона"нинг собиқ сардори.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!