Пуйоль Хавига қайси юлдузни олиш кераклигини айтди
“Барселона” сафида порлаган Карлес Пуйоль собиқ жамоадоши – ҳозир жамоа бош мураббийи бўлиб ишлаётган Хави Эрнандесга чилилик футболчи Алексис Санчесни олишни маслаҳат берди.
- Менимча, Алексис Санчесга яна “Барселона”да ўйнаш имкониятини бериш керак. У мен бирга ўйнаган энг иқтидорли футболчилардан бири.
Алексис ўзининг ҳозирги жамоасида ҳам ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Лекин менимча, у энди “Барселона”да ўйнаши керак, - деди Пуйоль.
Аслида “Интер” раҳбарияти ёзда каталонияликларга Алексис Санчесни олишни таклиф қилганди. Бироқ “Барса” вакиллари асосий нишон Роберт Левандовски ва Рафинья Диас эканини таъкидлаб, миланликлар таклифини рад қилган.
Санчес фаолияти давомида Европада “Удинезе”, “Барселона”, “Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал” жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
Фикрлар