Пхёнчхан-2018: Америкалик хоккейчи қизлар Олимпиада чемпиони

Бугун Пхёнчхан Олимпиадасининг аёллар хоккейида чемпион жамоа номи аниқланди. Кутилганидек, финалда Канада ҳамда АҚШ терма жамоалари баҳс олиб боришди. 

Тенг курашлар остида кечган беллашувнинг 3 даврида 2:2 ҳисоби қайд этилди. Қўшимча вақтда ҳам ғолиб номи аниқланмагач, буллитлар сериясига мурожаат этилди.

Ўзига хос лотереяда америкалик хоккейчиларнинг қўли баланд келиб, Олимпиада чемпионлигини қўлга киритишди. Эслатиб ўтамиз, бронза медали учун кечган баҳсда финлар россиялик рақибларини ўйиннинг ўзида 3:2 ҳисобида доғда қолдиришган эди. 

Хоккей, аёллар. Финал.

АҚШ – Канада 3:2 (2:2, буллитлар бўйича 1:0)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!