Пхёнчхан-2018: Фигурали учиш бўйича жамоавий баҳсда ғолиб аниқланди

Бугун Пхёнчхан Олимпиадасининг учинчи кун беллашувларида биринчиларидан ўйналган медаллар шодаси фигурали учиш бўйича жамоавий баҳс бўлди. 

Сўнгги йўналиш жуфтлик баҳсида бўлиб, шундан сўнг шоҳсупанинг учала поғонаси эгалари аниқланди. Якунда, канадалик фигурачилар 73 очко билан биринчи ўринни қўлга киритишган бўлса, россиялик Олимпиадачи атлетлар (РОА) иккинчи, АҚШ терма жамоаси эса учинчи бўлди. 

Фигурали учиш, жамоавий. 

1. Канада – 73 очка
2. РОА – 66
3.АҚШ – 62

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!