Пхёнчхан-2018: Ҳамюртларимизнинг Олимпиададаги иштироки якунланди

Бугун Пхёнчхан Олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси вакилларининг иштироки ниҳясига етди. Эркаклар ўртасидаги слалом йўналишида кечган баҳсда Комилжон Тўхтаев стартга чиқди. 

Биринчи тушишда юртдошимиз белгиланган ҳудуддан чиқиб кетгани учун унинг уриниши ҳисобга олинмади. Таъкидлаш жоиз, 100 дан зиёд иштирокчилар орасида атиги 43 нафар спортчигина икки уриниш бўйича финишга етиб кела олди холос. Тўхтаев каби биринчи тушишдаёқ беллашувни якунлаганлар орасида Пхёнчханда икки бор олтин медални қўлга киритган австриялик Марсель Хиршер ҳам бор. Шоҳсупадан қуйидаги спортчилар жой олишди:

Тоғ чанғиси. Эркаклар, слалом. 

1. Андре Мирер (Швеция)
2. Рамон Зенхаузерн (Швейцария)
3. Михаэль Матт (Австрия)