Пхёнчхан-2018: Кореялик шорт-трекчи қизлар тенгсиз
Ads

Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида давом этаётган қишки Олимпия ўйинларининг навбатдаги кунида мезбон терма жамоа вакиллари яна бир олтин медални қўлга киритди. 

Шорт-трек бўйича кечган эстафета пойгасида кореялик қизлар юқори тезлик намойиш этган кўйи биринчи бўлиб марра чизиғини кесиб ўтишди. Мезбон терма жамоа шу тариқа Олимпиададаги тўртинчи олтин медалини қўлга киритмоқда. Эътиборлиси, шулардан 3таси шорт-трек йўналишига тўғри келади. Кумуш медаль Апеннин ярим ороли вакилларига насиб этган бўлса, "учар голландлар" кучли учликни якунлаб беришди. 

Шорт-трек, аёллар. Эстафета, 3000 метр: 

1. Корея Республикаси
2. Италия
3. Голландия