Пхёнчхан-2018: Кун
Ads

Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳри ўтказилаётган қишки Олимпия ўйинларининг навбатдаги кун беллашувлари ҳам ўз якунига етди. Бугунги кун регламентида тақсимланган сўнгги медаллар шодаси Германия терма жамаосига насиб этди. 

Трамплиндан сакраш ва 10 километр масофага ўтказилган чанғи икки курашида ушбу терма жамоа шарафини ҳимоя қилган 3 спортчининг барчаси шоҳсупага кўтарилишди. Йоханнес Ридзек олтин, Фабиан Риссле кумуш медаль билан тақдирланган бўлса, Эрик Френцель кучли учликни якунлаб берган. Гарчи шундай бўлса ҳам медаллар жамғариш бўйича Норвегия терма жамоаси етакчиликни бериб қўйгани йўқ.