Пхёнчхан-2018: Норвегия терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича рекордини янгилади

CHERY AUTO

Айни дамда қиўғин ва муросасиз давом этаётган Пхёнчхан Олимпиадаси Норвегия терма жамаоси учун анча омадли ўтмоқда. Скандинавлар қишки Олимпиадаларда медаллар жамғариш бўйича ўз рекордини янгилади. 

Tecno

Айни дамда ушбу терма жамоа ҳисобидаги медаллар сони 29 тани ташкил қилади. Уларнинг 11 таси олтин, 10 таси кумуш ва 8 таси бронзадир. Норвеглар шу пайтгача Лиллехаммер (10-11-5) ва Сочи (11-5-10) Олимпиадаларида 26 та медаль жамғариб, ўз ўз тарихларидаги энг яхши натижани қайд этишган эди. 

Бу йилги қишки Олимпиада якунланишига яна 5 кун борлигини инобатга оладиган бўлсак, ушбу терма жамоа бу борадаги кўрсаткичини янада яхшилаб олиши мумкин. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию