Пхёнчхан-2018: Россиялик хоккейчи қизлар бронза медалларидан маҳрум бўлишди
Ads

Бугун Пхёнчхан Олимпиадасида хоккей бўйича аёллар ўртасида бронза медали учун баҳс бўлиб ўтди. Унда ярим финалда имкониятни бой берган Финляндия ҳамда Россиялик Олимпиадачи атлетлар жамоаси тўқнаш келди. 

Баҳс финларнинг устунлигида бошланди. Учрашувнинг биринчи даврида айнан улар рақиб дарвозасига 1 та шайба киритиб, ҳисобни очишга эришдилар. Иккинчи даврада ҳам устунлик сақлаб қолинди (3:1). Ҳал қилувчи бўлимда руслар орадаги фарқни атиги 1тага қисқартира олишди холос. Якуний ҳисоб 3:2, финляндиялик хоккейчи қизлар Олимпиаданинг бронза медалларини қўлга киритишди. Финлар ушбу Олимпиадада тўртинчи бор медаль олишди. Эътиборлиси, уларнинг барчаси бронза.

Олтин медаль учун кечадиган баҳс эртага ўтиб, унда АҚШ ва Канада терма жамоалари муз майдонда саф тортишади.