Пхёнчхан-2018: Россиялик хоккейчилар 1998 йилдан буён илк бор Олимпиада финалига чиқишди

Бугун Пхёнчхан Олимпиадасида хоккей бўйича эркаклар ўртасида ярим финал беллашувлари бўлиб ўтмоқда. Куннинг биринчи ярим финалида Россиялик Олимпиадачи атлетлар ҳамда Чехия терма жамоалари баҳс олиб боришди. 

Ўйин тенг курашлар остида бошланди ва биринчи даврда жамоалар дарвозаси даҳлсиз бўлиб қолди. Иккинчи бўлимда Никита Гусев ҳамда Владислав Гавриковнинг киритган шайбалари россияликлар хоккейчиларнинг шаштини кўтариб юборди.

Учинчи даврда қарши ҳужумга таяниб ўйнаган руслар сўнгги сониялар ўтиб бораётган пайтда рақибнинг олтинчи ўйинчи хоккейчидан фойдаланиб, Иля Ковальчук рақибнинг бўш қолган дарвозасини ишғолиб қилиб, баҳсдаги якуний ҳисобни ўрнатди. 

Иккинчи ярим финал жуфтлигида Канада ва Германия терма жамоалари куч синашадилар. Эътиборлиси, россиялик хоккейчилар 1998 йилдан буён илк бор Олимпиада финалига йўл олишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!