Пхёнчхан-2018: Швециялик биатлончилар эстафетада ғолиб бўлишди
Ads

Пхёнчханда давом этаётган қишки Олимпия ўйинларининг бугунги кунида биатлон бўйича эркаклар ўртасида эстафета пойгаси бўлиб ўтди. 

Бутун мусобақа давомида эсиб турган кучли шамол бу гал ҳам биатлончиларнинг пойгани маромида ўтказишига салбий таъсир ўтказмай қолмади. Қизиқарли ўтган баҳсда кутилмаганда Швеция терма жамоаси ғолиб бўлди. Иккинчи бўлиб норвегиялик Эмиль Хегле Свендсен марра чизиғини босиб ўтган бўлса, Германия терма жамоаси вакиллари бу гал учинчи бўлишди. 

Биатлон. Эркаклар, эстафета 

1. Швеция
2. Норвегия
3. Германия