Пхёнчхандаги Олимпиадада Россия байроғига таъқиқ қўйилмайди
Бир неча кун аввал февраль ойида бўлиб ўтадиган навбатдаги қишки Олимпия ўйинларида Россия Федерациясининг байроғи беллашувлар ўтказиладиган трибуналарга қўйилмаслиги ҳақида хабар тарқалган эди. Халқаро Олимпия Қўмитаси ушбу ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.
Қўмитанинг расмий сайтида чоп этилган хабарга кўра, россиялик томошабинлар ўз мамлакатлари байроғини бемалол олиб киришлари ва спортчиларини қўллаб-қувватлаши мумкин. Допинг можоролари сабаб юзага келадиган вазият инсонларнинг мухлислик қилиш ва ўз юртдошларини қўллаш ҳуқуқига тўсқинлик қила олмайди.
Фикрлар