Пьянич

"Барселона" ва "Ювентус" босниялик ярим ҳимоячи Миралем Пьяничнинг трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда.

Бундан аввалроқ эса, Пьянич каталонияликлар билан 4 йиллик шартнома борасида келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Diario Sport нашрининг маълум қилишича, Пьяничда "Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ вариантлари ҳам бўлган. Аммо, у "Барселона"ни танлаган.

30 ёшли Миралем жорий мавсум “Ювентус” сафида 32 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг трансфери эса 52 млн еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)