Пьянич: Ҳеч қачон "Ювентус"дан кетиш ҳақида ўйламаганман
Босниялик ярим ҳимоячи Миралем Пьянич "Ювентус"дан кетиш ҳақида ҳеч қачон ўйламаганини айтди.
“Саррининг ўйин фалсафасига кўра менинг позициям жудаям муҳим ҳисобланади. Мен бир ўйинда камида 150 марта тўпга тегинишим ва шерикларимга ёрдам беришим керак.
Мен ҳеч қачон “Ювентус”дан кетиш ҳақида ўйламаганман. Менинг Аллегри билан муносабатларим жуда яхши эди. Мен Туринда бахтлиман. Мен “Юве” билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқмоқчиман”, - дейди Пьянич.
Маълумот учун, 29 ёшли футболчи “Ювентус” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган мавсум жами 44та ўйинда майдонга тушди ва 4та гол ҳамда 8та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар