"Сити" қани? Чемпионлар лигасида ғалаба учун 5 асосий даъвогар аниқланди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Германия терма жамоаси ва мюнхенлик «Бавария»нинг собиқ юлдузи Лотар Маттеус янги мавсумдаги УЕФА Чемпионлар лигаси олдидан ўз тахминлари билан ўртоқлашди. 

Унинг фикрича, бу йилги мусобақада бир нечта клублар бош фаворит сифатида кўрилаяпти.

Sky Sport хабар беришича, Маттеус бешта жамоани асосий даъвогарлар қаторига қўшган. Унинг рўйхатига Каталониянинг «Барселона», француз гранди ПСЖ, Мюнхеннинг «Бавария», Лондоннинг «Арсенал» ва Мадриднинг «Реал» клублари кирган.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги Чемпионлар лигаси ғолиби «ПСЖ» ҳисобланади. Ўтган мавсум финалида Луис Энрике шогирдлари «Арсенал»га қарши беллашувда асосий вақт ва қўшимча дақиқаларда ғолибни аниқлай олмаган, аммо пенальтилар сериясида устун келган эди. Шу тариқа парижликлар нуфузли мусобақани кетма-кет иккинчи бор қўлга киритишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!