Қария Алвешдан янги рекорд
Бразилиялик ҳимоячи Дани Алвеш Ла Лига доирасидан ўрин олган "Гранада" - "Барселона" жамоалари ўртасида баҳсда "кўк-анорранглилар" сафида майдонга тушган ёши энг катта футболчига айланди.
У бундай натижага 38 ёшу 247 кунлигида эришди. Бундан аввалги рекорд 38 ёшу 190 кунлик собиқ дарвозабон Пинтога тегишли эди.
Эслатиб ўтамиз, фулбек "Гранада"га қарши баҳсда чемпионат доирасида дебютини амалга ошириш билан бирга ўз ҳисобига ассистни ҳам ёздириб қўйди.
Фикрлар