Қаршида дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди
Қарши шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати якунланди. Бу ҳақида Ўзбекистон дзюдо федерациясининг матбуот-хизмати хабар бермоқда. Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 1999-2000 йилларда таваллуд топган истеъдодли дзюдочилар иштирок этишди.
Қуйида мамлакат чемпионатининг сўнгги, учинчи кунги баҳсларида ўз вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олган дзюдочи қизлар билан танишишингиз мумкин.
-78 кг вазн тоифаси
1. Шоҳиста Анорова (Жиззах)
2. Моҳинсахон Ҳусанова (Андижон)
3. Дурдона Ҳамроева (Сурхондарё)
3. Мафтуна Каримова (Хоразм)
+78 кг вазн тоифаси
1. Рината Илматова (Сурхондарё)
2. Бону Султонова (Хоразм)
3. Дилфуза Рустамова (Тошкент вилояти)
-100 кг вазн тоифаси
1. Акром Бўронов (Самарқанд)
2. Муҳиддин Қозоқбоев (Тошкент шаҳри)
3. Шохруҳ Мамарасулов (Сурхондарё)
3. Руфат Худаков (Тошкент шаҳри)
+100 кг вазн тоифаси
1. Шохруҳхон Бахтиёров (Тошкент шаҳри)
2. Жамшид Бахтиёров (Тошкент вилояти)
3. Фазлиддин Ражабов (Қорақалпоғистон)
3. Бекназар Тўрақулов (Самарқанд)
Фикрлар