Қаршида футбол бўйича “Мустақиллик кубоги” мусобақаси ўтказилди

Қарши шаҳридаги академиясида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан футбол бўйича “Мустақиллик кубоги” мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларидан жамоалар иштирок этдилар.

Якунда ғолиб ва совринли ўринларни қўлга киритган жамоалар вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси ҳудудий бўлинмаси ҳамда ҳомий ташкилотлар томонидан ажратилган диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Мусобақа ғолиблари:

1-ўрин. Қарши шаҳри Насаф футбол мактаби

2-ўрин. Шаҳрисабз тумани футбол мактаби

3-ўрин. Касби тумани футбол мактаби.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!