Қашқадарё вилояти ҳокими "Насаф"ни бугунги ғалаба билан табриклади

ОФК кубоги 1-тури доирасида "Насаф" жамоаси Қирғизистоннинг "Олой" клубини йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Голларга Суҳроб Нуруллоев, Шоҳмалик Комилов, Ҳусаин Норчаев ва Ҳусниддин Алиқулов муаллифлик қилди.

Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев жамоани қўлга киритилган мазкур ғалаба билан табриклади.

"Бугун "Насаф" жамоаси Қирғизистон клубига жавобсиз 4 та гол уриб, мусобақани ғалаба билан бошлади. Жамоамиз шу каби ғалабали юришлари билан юртимиздаги футбол мухлисларини хурсанд этаверсин. Яна бир бор омад тилайман", - деди Мирзаев.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!