Қашқадарё вилоятида
Ads
Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида мини-футбол бўйича “Келажагимиз умидлари” фестивали  ташкил этиб келинмоқда. 
 
Ана шундай фестивалларнинг навбатдагиси Қашқадарё вилоятида ўтказилди. Фестивалда 200 нафарга яқин  учинчи ва тўртинчи синф ўқувчилари иштирок этишди.
 
Фестиваллар ташкил этишдан мақсад болажонларни футболга жалб қилиш, мамлакатимизда футболни оммалаштириш ва умумтаълим мактаб ўқувчилари орасидан иқтидорли болаларни танлаб олиб, футбол мактабларига тавсия қилишдан иборат.
 
Тадбир сўнггида фестивал иштирокчиларига ЎФА ва вилоят футбол ассоциацияси томонидан дипломлар ва эсдалик совғалари тақдим қилинди.