Қашқадарёда махсус ишчи гуруҳ томонидан болалар футболи ва футбол академиялари бўйича мавжуд вазият ўрганилмоқда
Ads

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3610-сонли “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда. 

Жумладан, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари, Самарқанд ва Жиззах шаҳарларида болалар футболини ривожлантириш, мураббийлар малакасини ошириш мақсадида ушбу ҳудудлар билан ишлаш учун испаниялик мутахассис Кико Зунига ўзбекистонга таклиф қилингани ҳақида аввал хабар бериб ўтган эдик.

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг юқоридаги ҳудудлар бўйича минтақавий техник директори Кико Зунига ҳамда Футбол академиялари фаолияти бўлими бошлиғи Зокиржон Холиқов вилоятлардаги болалар футболи ва футбол академиялари бўйича мавжуд вазиятларни ўрганиш бўйича иш бошлашди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда. 

Қашқадарё футбол ассоциациясининг мажлислар залида бугун 10 май куни Қашқадарё вилояти БЎСМлари ва футбол мактаб интернатлари раҳбарлари ҳамда мураббийлари, Қашқадарё футбол ассоциацияси 1-вице президенти Норқул Даминовлар иштирокида йиғилиш ўтказилиб, вилоятда ташкил этилаётган футбол академияси бўйича маълумот берилиб, юзага келган саволларга жавоб берилди.

Вилоятлардаги мавжуд тизимлар ўрганиб чиқилганидан кейин футбол академияларининг машғулот ўтказиш дастури ишлаб чиқилади.

Минбар

Барча блоглар