Қатар "ЖЧ-2022" саралашида Португалия ва Сербия терма жамоалари билан бир гуруҳда ўйнайди
2022 йилги жаҳон чемпионати мезбони ҳисобланган Қатар мундиалнинг саралаш босқичини Европада ўтказади.
АР нашри тарқатган хабарга қараганда, қатарликлар “А” гуруҳида Португалия, Сербия, Ирландия, Люксембург ва Озарбайжон терма жамоаларига қарши ўйинларда иштирок этади. Ушбу ўйинларнинг барчаси Европада бўлиб ўтади ва Қатарнинг қайд этган натижалари ҳисобга олинмайди.
Қатар жаҳон чемпионати мезбони сифатида тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритган. Уларнинг саралашдаги иштироки мундиалга қадар ўйин амалиётига эга бўлишлари учун ташкил этилган.
Фикрлар