Қатар мундиалдан сўнг Олимпиадани ҳам ўтказмоқчи
Футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионати мезбони ҳисобланган Қатар яна бир йирик мусобақани ўзида ўтказмоқчи. Аниқроғи, улар 2032 йилги ёзги Олимпия ўйинларини қабул қилмоқчи.
Қатар Олимпия қўмитаси президенти Ҳамад Ал-Танининг сўзларига кўра, ушбу мамлакат шу кунгача қатор йирик мусобақаларга мезбонлик қилиб, Олимпия ўйинларини ўтказиш учун етарли тажриба тўплай олган.
Айтиш керакки, 2032 йилги Олимпиада мезбонлигига Қатардан ташқари Ҳиндистон, Индонезия, Германия, Испания ва Австралия ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Фикрлар