Қатар. Рашидовнинг жамоаси қаторасига тўртинчи ўйинда мағлуб бўлди

Ҳамюртимиз Сардор Рашидов фаолият олиб борадиган "Қатар СК" клуби бу тур сафарда "Ал Сайлия" билан куч синашди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Рашидов баҳсни асосий таркибда бошлаб, тўлиқ 90 дақиқа майдонда фаол ҳаракатланди.

Шу тариқа қаторасига тўртинчи беллашувда мағлуб бўлган "Қатар СК" турнир жадвалида 12 жамоа орасида 11-поғонани банд этиб турибди.

Қатар Юлдузлар лигаси / 4-тур

"Ал Сайлия" - "Қатар СК" 1:0

Гол: Кара Мбоджи,  90

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Низомтой Эргашев
21/09/2019 13:13
Якинда 12 уринга чикади
&
BBS UZB
21/09/2019 10:25
Adminlar oxiridan faxrli 2-o'rin deb yozish kerak edi. Sardorboy daraxt ham bir joyda ko'karadi-da.