"Қатар СК" мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди, Рашидовдан ажойиб гол

Ҳамюртимиз Сардор Рашидов фаолият олиб борадиган "Қатар СК" сафарда "Умм Салал"га қарши баҳс олиб борди рақиб дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди. Эътиборлиси, голларнинг бирига айнан Рашидов муаллифлик қилди. Сардор дарвозадан 20 метрлардан узоқликда белгиланган жарима тўпини қойилмақом тарзда амалга ошириб, супергол муаллифига айланди.

Шу тариқа, "Қатар СК" ҳисобидаги очколар сони 6 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 9-ўринга кўтарилиб олди.

Қатар Юлдузлар лигаси / 8-тур

"Умм Салал" - "Қатар СК" 0:5

Голлар: Берраҳма (13), Рашидов (63), Даҳқани (70 автогол), Эл Ҳаяти (90), Абдулазиз (90+1)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!