“Qatar Total Open – 2018” янги рус юлдузи порламоқда
Ads

“Qatar Total Open – 2018” турнирининг кашфиёти бўлган россиялик Анна Блинкова иккинчи даврада франциялик Кристина Младеновичга қарши кортга чиқди.

Икки сет давом этган учрашувда Блинкова тажрибали рақибини ҳар иккала сетда бир хил 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Энди Анна чорак финалга чиқиш учун яна бир францсуз теннисчиси Каролин Гарсиянинг синовидан ўтади.

Эслатиб ўтамиз Анна Блинкова фаолияти давомида биринчи маротаба WTA турнирларида қаторасига иккита ўйинда ғалаба қозонди.

Sports.uz