Қатар яна бир йирик мусобақа мезбонлигини қўлга киритди!

Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда Маскат шаҳрида Осиё Олимпия Кенгашининг навбатдаги Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда.

Бугун ваколатли делегатлар иштирокида 2030 ва 2034 йилги Осиё ўйинлари мезбонини аниқлаш учун овоз бериш жараёни ўтказилди. Унга кўра, Доҳа шаҳри рақобатчи Ар-Риёддан кўпроқ овоз тўплади ва 2030 йилги Осиё ўйинлари мезбонлигини қўлга киритди.

Мағлуб бўлган Ар-Риёдга эса 2034 йилги Осиё ўйинларини ўтказиш ҳуқуқи берилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!