Қатар Юлдузлар Лигаси. Рашидов 75 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Умм-Салал" кичик ҳисобда ғалаба қозонди

Қатар Юлдузлар Лигаси 4-туридан ўрин олган "Умм Салал" ва "Ал-Сайлия" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди. 

Беллашувнинг 42-дақиқасида мезбонлар футболчиси Жуан Карлуш Тейшейра ўз номини таблога ёздириб қўйди. Бу гол якунда ўйин тақдирини ҳал қилди.

Легионеримиз Сардор Рашидов асосий таркибда баҳсни бошлади ва 75-дақиқада ўз ўрнини Адил ал-Сулейманига бўшатиб берди.

Маълумот учун, "Умм Салал" айни пайт жадвалда 4 очко билан 10-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!