Қатарга бораётган "оқ бургутлар", дахшатли ҳужум чизиғи ва ЖЧ йўлланмасига "ноҳақ" йўлланма олган Сербия ҳақида

ЖЧ-2022 стартига тобора оз вақт қолмоқда. Мухлис ва мутахассисларни интизорлик билан куттираётган турнир тез орада бошланади.

Қайси терма жамоалар "ЖЧ-2022"да иштирок этишини яхши биласиз. Агар ҳамон бундан хабардор бўлмасангиз яна бир  бор эслатиб ўтиб кетамиз.

Мундиал стартига 7 кун қолган ва биз кетма-кетликда термалар билан сизни таништириб ўтамиз. Демак, "G" гуруҳининг иккинчи вакили Сербия терма жамоаси орқали ўзига хос "челленж"имизни давом эттирамиз.

Жамоа ҳақида

Сербия футбол иттифоқи. Лақаби — “оқ бургутлар”.

Ташкил топган йил: 1919 йил (ФИФАга 1921 йил аъзо бўлган)
Жамоа бош мураббийи: Драган Стайкович
Жамоа сардори: Тушан Тадич

Илк расмий учрашуви: Сербия – Чехия 3:1 (2006)
Энг йирик ғалаба: Сербия – Озарбайжон 6:1 (2007)
Энг йирик мағлубият: Украина – Сербия 5:0 (2019)

Сербия терма жамоаси айни пайт ФИФА рейтингида 21-ўринни эгаллаб турибди. "Оқ буругтлар"нинг энг яхши натижаси эса 13-поғона ҳисобланади. Улар 2010 йилда ушбу натижага эришган. Серблар тарихидаги энг ёмон кўрсаткич эса 66-ўриндир. Улар 2015 йилда кучли элликталикдан пастга тушиб кетган.

Сербия терма жамоасининг жаҳон чемпионатларидаги тарихи

Сербия Югославиянинг аъзоси сифатида 1930 йилдан буён жаҳон чемпионатлари саралашида қатнашиб келади. Ҳатто улар 1930 ва 1962 йилда мундиалнинг 1/2 финал босқичигача чиққан ва якунда тўртинчи ўринни эгаллаган. Ўшанда ушбу жамоа такрибида ҳозирги Хорватия, Босния ва Герцеговена, Македония, Чернагория, Словения ва Сербия бўлган.

Собиқ Югославия терма жамоасининг натижалари:

1930 ва 1962 йиллардаги жаҳон чемпионатларининг ярим финалчиси.

1960 ва 1968 йиллардаги Европа чемпионати финалчиси.

1976 йилги Европа чемпионатининг ярим финалчиси.

Сербия ва Черногориядан ташкил топган Югославия Федератив Республикаси эса 1992 йил 27 апрелда тузилган бўлса-да, унинг жамоалари барча халқаро спорт тадбирларида, жумладан, халқаро турнирларда қатнашиш таъқиқланган эди. Бинобарин, миллий терма жамоа янги давлат сифатида биринчи ўйинини 1994 йил 23 декабрга Порту-Алегрида ўтказган ва унда Бразилияга 0:2 ҳисобида имкониятни бой беради. Бу фақат серб ва черногориялик футболчилардан ташкил топган биринчи жамоа сифатида тарихда қолган. Собиқ Югославия терма жамоаси аъзоси Слободан Сантрач эса жамоанинг биринчи мураббийи этиб тайинланди.

Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг халқаро санкциялари туфайли жамоа ЖЧ-1994 ва Евро-1996 саралаш ўйинларида иштирок эта олмади.

Улар 1998 йил Францияда ўтказилган ЖЧда плей-оффга чиқишни уддалаган, бироқ 1/8 финалда Нидерландияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган.

2003 йил Собиқ Югославия парчаланган ва 2006 йилда Сербия мустақил давлат сифатида ўз миллий терма жамоасини ташкил қилган.

Сербия терма жамоаси 2010 ва 2018 йилларда ҳам мундиал иштирокчисига айланган, бироқ “оқ бургутлар” ўз юришини гуруҳ босқичини якунлашга мажбур бўлган. Агар серблар Қатардаги ЖЧда гуруҳ босқичидан чиқишни уддаласа, улар учун бу тарихий натижага айланади.

Турниргача босиб ўтган йўли

Айтиш керакки, Сербия терма жамоаси ЖЧ йўлланмасига қийинчиликсиз эга чиққан. Сабаби, улар Португалия, Ирландия, Люксембург ва Озарбайжон билан бир гуруҳдан жой олиб, 1-ўрин билан Қатар чиптасини ўзиники қилди. Аммо қайсидир томонлама “оқ бургутлар”ни омадли десак ҳам бўлади. Чунки жамоа 7-турда Португалияга қарши ўйнади ва ҳакамнинг хатоси эвазига дуранг ўйнади.

Боиси, португаллар билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Криштиану  Роналду Сербия дарвозасини ишғол қилди, бироқ рефери тўп чизиқни кесиб ўтмаган деган қарорга келди. Бироқ видеотакрорлар шуни кўрсатдики, Роналдунинг голи 100 фоиз тоза эди. Натижада, серблар сўнгги турда ҳам ғалаба қозонди ва ЖЧга тўғридан-тўғри йўлланмага эга чиқди. Португалия эса Қатарга айланма йўллар орқали, яъни плей-оффда ўйнаб борадиган бўлди.

Аммо шуни ҳам таъкидлаш керакки, Сербия саралашда бирорта ҳам мағлубиятга учрамади. Гуруҳдаги асосий рақобатчи ҳисобланган Португалияни биринчи турда мағлубиятга учратган бўлса, жавоб учрашувида 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашди.

Қолган рақиблар эса “оқ бургутлар” олдида ожиз қолишди. Шу тариқа, Сербия 8 ўйиндан кейин 20 очко тўплаб, ЖЧга борадиган бўлди.

 

Жамоа етакчилари

Душан Влаҳович
- Сербия терма жамоаси ва Италиянинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси. Ёш ва иқтидорли футболчи клубда ишончли ўйнамоқда. Дебют ўйинда "Ювентус" "Верона" дарвозасига биринчи голини урди. 2022 йилда у биринчи марта Чемпионлар лигасида ўйнади ва гол ҳам киритди.

Душан Тадич – Нидерландиянинг "Аякс" клуби ярим ҳимоячиси ва сардори.У клуб билан Нидерландия Суперкубоги-2019 соҳиби, уч карра Нидерландия чемпиони ва Нидерландия кубогининг икки карра ғолиблигига эга чиққан.

Предраг Райкович - Испаниянинг “Мальорка” клуби дарвозабони. 2013 йилда ёшлар ўртасида Европа чемпиони бўлган. ЖЧ-2018 иштирокчиси.

Никола Миленкович – Италиянинг “Фиорентина” клуби ҳимоячиси. Сербиянинг "Партизан" клуби таркибида Сербия чемпиони ва Сербия кубогининг икки карра ғолиби бўлган. У 2018 йилда Сербия терма билан Россиядаги ЖЧда қатнашган.

Александр Митрович - Англиянинг “Фулхэм” клуби ҳужумчиси. У ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатида энг яхши футболчи бўлган ва терма жамоасининг ғалаба қозонишига ёрдам берган. Митрович терма жамоанинг энг яхши тўпурари ҳисобланади. Шунингдек, у жорий мавсум ҳам “Фулхэм” таркибида ўзининг голеадорлигини исботламоқда.

Шунингдек, улар сафида “Лацио” етакчиси Сергей- Милинкович-Савич, ўтган мавсум “Айнтрахт” билан Европа Лигасида ғалаба қозонган ва бу мавсумдан “Ювентус”да ўйнаётган Филип Костич, анча вақт давомида “Реал” асосий таркибига кира олмай, бу мавсумдан “Фиорентина” шарафини ҳимоя қилаётган Лука Йович каби  футболчилар ҳам Сербиянинг етакчилари ҳисобланади. Умуман олганда, “оқ бургутлар” Европанинг энг юлдузли таркибига эга десак, муболаға бўлмайди.

 

Сербия терма жамоасининг ЖЧга борадиган футболчилар қайдномаси:

Дарвозабонлар: Марко Дмитрович (“Севилья”), Предраг Райкович (“Мальорка”), Ваня Милинкович-Савич (“Торино”).

Ҳимоячилар: Стефан Митрович (“Хетафе”), Никола Миленкович (“Фиорентина”), Страхиня Павлович (“Ред Булл Зальцбург”), Милош Велькович (“Вердер”), Филип Младенович (“Легия”), Страхиня Эракович (“Црвена Звезда”), Сржан Бабич (“Альмерия”).

Ярим ҳимоячилар: Неманья Гудель (“Севилья”), Сергей Милинкович-Савич (“Лацио”), Саша Лукич (“Торино”), Марко Груич (“Порту”), Филип Костич (“Ювентус”), Урош Рачич (“Брага”), Неманья Максимович (“Хетафе”), Иван Илич, Дарко Лазович (иккиси ҳам — “Верона”), Андрия Живкович (ПАОК).

Ҳужумчилар: Душан Тадич (“Аякс”), Александр Митрович (“Фулхэм”), Душан Влахович (“Ювентус”), Филип Журичич (“Сампдория”), Лука Йович (“Фиорентина”), Неманья Радоньич (“Торино”).

 

ЖЧ-2022даги тақвими

1-тур
24 ноябрь. Бразилия – Сербия;
2-тур
28 ноябрь. Камерун – Сербия;
3-тур
2 декабрь. Сербия – Швейцария.

 

 

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!