Қатарни ютиб келган Ўзбекистон нега бу гал енгилди? Катанец қандай мураббий ўзи?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубогидаги юришини тўхтатди. Чорак финалда Қатар билан баҳсда пенальтилар сериясида имкониятни бой берди. Ваҳоланки, дастлаб ўз дарвозамиздан тўп олиб чиққач кейин мувозанатни тиклаган эдик. Аммо гол урганимиздан сўнг темпни ошириб яна олдинга ўтиш ўрнига ҳимояга қайтдик. Бунинг сабаби ҳозирча номаълум!

Ҳозирча деганим беъжиз эмас. Таҳминимиз бўйича мураббийнинг тактикасига кўра жамоа эҳтиёткорликка асосланиб ортга чекинди, деб ўйлаган эдик. Бироқ матбуот анжуманида жаноб Катанецдан нега голдан сўнг ҳимояланишни айтдингиз дея мурожаат қилинганда, у мен ундай кўрсатма бермадим. Бу футболчиларнинг ўзига боғлиқ. Ўша пайт руҳий ҳолат шуни талаб қилгандир, дея жавоб берди.

Қизиқ томони, Австралия билан ўйинда Жалолиддин Машарипов ҳисобни тенглаштиргач шерикларини олдинга чорлаганди. Бироқ Сречко Катанец аксинча улар ортга қайтишларини кўрсатди.

IMG_1974

Ўйиндан сўнг Одил Ҳамробеков айтган гаплари кўпчиликни эсанкиратиб қўйди. Унинг айтишича, машғулотларда жамоа пенальтиларга тайёргарлик кўрмаган экан. Катанец шогирдларини учрашув давомида ютишни режа қилган кўринади. Лекин беллашув давомида ютишни истаган мураббий вақти вақти билан ҳужумчиларни майдонга тушириши керак. Бошқалар учун қандай билмадимку, лекин мен учун ҳужумчи майдонга тушиб қандайдир вазифани бажариши эмас, балки гол уриши шарт. Қолгани бекор. Қолганини бошқа позиция вакиллари бажара олади.

Сречко Катанецнинг ҳужумчисиз ўйнаш тактикаси бир нечта ҳулосаларни берди. Биринчиси (энг асосийси): Ҳужумни Шомуродовдан бошқасига ишонмаслик. Иккинчиси, ўз билганидан қолмаслик. Доим ўзи ишонган футболчиларни асосий таркибга қўявериш. Учинчиси, таваккал қилишдан қўрқиш ва керагидан ортиқ ҳавотир. Гол урган вазиятда кайфият яхшилигида майдонга тушишга тайёр турган Бобир Абдихолиқовни икки марта қайтариб юборишни қандай тушиниш мумкинлигини Бобирдан сўрасак, яхшироқ жавоб берар балки.

Турнир давомида терма жамоани танқид қилмасликка, мусобақада футболчилар босимда қолмаслиги учун тийилдик. Лекин энди ҳаммасини тарозига қўядиган пайт бўлгани учун айримлари ҳақида гапирмоқдамиз.

Аслини олганда, биз Ҳиндистон ва Таиланддан бошқа жамоани ютмадик. Австралияга тарихий гол урдик холос…

IMG_1961

Кўп ҳолларда вингерларимиз қанотдан юриш қилиб, жарима майдонига тўпни узатишга келганда буни амалга ошира олмади. Чунки аксарият ҳолларда жарима майдони ичида тўпни қабул қиладиган ҳужумчимиз йўқ эди. Тўғри, бош билан голлар урдик. Лекин футболдаги асосий қуроллардан бири саналган қанотдан узатмалардан воз кечишга мажбур бўлдик.

Айримлар айтиши мумкин, Шаҳбоз Умаров майдонга тушиб, йўқолиб қолди, деб. Лекин бунга мураббий айбдор. Нега? Сабаби Ҳиндистон билан беллашувда голлар уриб олганимиздан сўнг ҳужумчиларни майдонга тушириб, уларга ўйин амалиёти ва мусобақа тафтини ҳис қилишга имкон берилмади. Агарда Қатар билан учрашувда Бобир ҳам тушиб Умаровдаги каби зарба билан гол ура олмаганида мураббий ўзининг ҳақлигини айтган бўларди. Аслида қийин баҳсларда ўйин амалиётига эга бўлмаган футболчидан бирданига гол кутиб бўлмаслигини ҳамма яхши билади.

IMG_20240204_134421_591

Бир сўз билан айтганда, ҳужумчисиз ўйнаш айрим жамоалар билан учрашувда иш бериши мумкин. Кучлиларга қарши баҳсларда бунинг акси.

IMG_20240204_134305_265

Гапирса гап кўп. Қолганини кўрсатувлар мобайнида кўпроқ таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз. Ҳали бу ҳақда кўп ва ҳўп гаплашамиз. Унгача эса Осиё кубогида Иордания каби биз ҳам ярим финалда ўйнашимиз мумкин эди, деган ҳаёл билан учрашувларни кузатамиз.

Ҳа айтганча, матбуот анжуманларининг бирида Катанец биз Бразилия ёки бошқа кучли терма жамоа эмаслигимизни, футбол жамоатчилиги пастга тушиши кераклигини айтганди. Шу ўринда мураббийга эслатма: биз шу пайтгача Таиланддан қўрқиб ўйнамаганмиз (мағлубиятларимиз доим ўртоқлик ўйинларида бўлган), Қатарни ютиб келганмиз, жаҳон чемпионати саралашида ҳам, ўз уйидаги Осиё кубоги очилиш ўйинида ҳам. Буни ҳеч ким билмаса ҳам қатарликлар яхши билади.

 

Бекзод ИСАЕВ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
+998934037982
05/02/2024 00:04
Kup bor aytganman ,yana aytaman,
Termaga uzimizdan Temur Kapadzedan boshqasi bir tiyin
&
Ipodnano4
04/02/2024 22:05
Assalamu alaikum Bekzod Isayev. O’zbekiston futbolining rivojlanmaganiga asosiy sabab sizga uxshagan futbolni tushunmaydigan jurnalistlar. 25 yil dan beri O’zbekiston futbolini ko’rib kuzatib kelamiz, aynan hozirgi jamoa qaysi terma ga qarshi qanday o’ynashni juda yaxshi biladi, xato esa hammada bo’ladi. 6-7 ta asosiy futbolchisiz ko’rsatgan o’yinini qarang, hattoki BBC Sport kommentatorlari ham O’zbekiston ushbu chempionatda eng chiroyli o’yin ko’rsatgan jamoalardan bo’ldi deb gapirdi, lekin sizlar hech nimadan qoniqmaysizlar: nima emish, “muxlislardan uzur so’raysizmi?”, nimaga uzur so’rashi kerak axir?
Бешимов Шухрат
04/02/2024 16:49
Хоп нима қилиш керак, масаллиқ бўмаса, шу масаллиқ билан бешта ўйинда хам хотиржам ўйнадик, хавотир бўмади. Билмадим яна нима қилиш керак. Хужумкор ўйин дейсизлар, уни тушир буни тушир дейсизлар. Хозирда битта ўйинчи икки учта функцияни бажариши керак. Нега топ бешдаги ўртамиёна ўйинчилар ўзини терма жамоасида етакчи, керак бўлса плеймекр бўлиб хам ўйнайди(Зинченко, Эндо ва б). Сабаби улар бир нечта функцияни бажаришади. Биздачи бири бош билан ўйнайди, бири тез югуради, бири дриблинги яхши, бири яхши тепади. Бекорга захирада қолдирилмайди ўйинчи. Энди нимага биру бирдан кейин химояланганини тушуниш учун футболни тушуниш керак.
Максуд Каюмов
04/02/2024 16:08
Shomurodov bilan Sergiyv yuqligi bilindi xamma gap shunda bir Abbos yolgiz qoldi
Эргашев Файзулло
04/02/2024 14:17
Ман куламан телди чёт Элик харифга берган пулди йтимларга кийланган ойлага берамиз
Эргашев Файзулло
04/02/2024 14:16
+7 902 008 13 23
Эргашев Файзулло
04/02/2024 14:14
Мани куйинглар бутун узбек Халки ёнида вада бераман икки йилда Узбекистонди футболдан дунё микиёсига олиб чикаман лакабим Зико Андижонданман 15 миллион иш Заки борсаларинг булди хозир Масквадаман юрт бошимтз айтган диплом керак эмас мийя керак деб
&
Улуғбек
04/02/2024 14:10
Бу ахмоққа саволларим кўп мани. Сизларни подкастлариз остига хам ёзгандим, биз Қатрни проста соламиз тамом бошқа гап сўз бўлиши мумкин эмас. Лекин бу хам ану арвохбашарани зўр тренерлигини кўрсатмайдиии, Катан ебанни кучини полфиналда кўрамииииз деб
&
Улуғбек
04/02/2024 14:06
Катанецни яқиндан учратсам агар судга бериб юборса хам башарасига бир тупураман. Турқи совуқ ахмоқ, қуёгюрак қўрқоқ. Бу ит эмганга 2.5 йил вақт бериб шсамиз десак биз Тайланд ва Хиндистонни ютиб шуни натижа дейдиган даражага тушибмиз. Аслида осиё грандларини ютиш учун келтирилгандику бу итвачча.
Эргашев Файзулло
04/02/2024 14:03
Халиги ифлос 11 метрди пижонлик килмасдан тепганда ютардик кароче бизга нахуй нужен чет Элик тренер Темур Кападзега бериш терма жамони юрт фарзанди Водийлик келгиндилар нима керак