"Қайрат" - "Пахтакор": Матнли трансляция
Ўртоқлик учрашуви доирасида "Қайрат" ҳамда "Пахтакор" жамоалари ўзаро куч синашади. Мазкур беллашувдан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.
90+7. ҒАЛАААБАА! "Шерлар" марказий Осиё дербисида қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳисоб - 1:0. Банашакнинг голи "Пахтакор"га принципиал баҳсда ғалаба келтирди.
90+3. Беллашувнинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди.
90+2. ГОООООООООЛ! "Шерлар" учрашувда ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Қанотдан Ҳамробеков узатиб берган тўпни ҳимоячи қайтарганди, қайтган тўпга Банашак етиб келди ва бўш дарвозани ишғол қилди.
86. "Қайрат" хавфли ҳужум уюштирди ва мезбонлар футболчиси яқин масофадан зарба йўллади, аммо ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлиб қолди.
82. Мезбонлар қарши ҳужумдан гол уришига бир баҳия қолди. Қувватов яхши ҳаракат қилиб, тўпни қайтарди.
78. Жоау Паулонинг олисдан йўллаган зарбаси анча хавфли чиқди, бироқ ноаниқ.
77. Алижоновнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси аниқ чиқди, аммо кучсиз.
74. "Қайрат" футболчисининг олисдан йўллаган зарбасини Қувватов эгаллаб олди.
70. Учрашув давом этади. Камчилик бартараф этилди.
63. Олма-отадаги "Марказий" стадионда чироқ ўчиб қолди.
60. Банашакга тўп яхши етказиб берилганди. Аммо Ҳамдамов билан тушунмовчилик бўлди.
54. "Қайрат" ўз ярим майдонида тўпни назорат қилаётганди, "шерлар" кучли босим эвазига тўпни эгаллаб олди.
50. Хавфли ҳужум навбати қайратда. Қанотдан етказиб берилган узатмани Қувватов ортиқча қийинчиликсиз эгаллаб олди.
48. "Шерлар" ажойиб ҳужум уюштирди. Қанотдан тўп Ҳожиакбар Алижоновга етказиб берилди. Алижоновнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.
46. Иккинчи бўлим старт олди.
45+2. Ҳакам ҳуштаги янгради. Биринчи бўлим якунига етди.
45+2. Ҳамробеков олисдан яна бир зарба йўллади, аммо ноаниқ.
45+1. "Пахтакор" яхши комбинация уюштириб, рақиб жарима майдонига кириб борди, аммо сўнгги узатмага Банашак етиб кела олмади.
45. Биринчи таймнинг асосий вақти якунига етди ва илк бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
43. Ҳамробековнинг олисдан йўллаган зарбаси йўл-йўлакай мезбонлар ҳимоячисига тегиб қолди. "Пахтакор" фойдасига бурчак зарбаси.
39. УХХХХХ! "Қайрат" ҳисобни очишига бир баҳия қолди. Қанотдан мезбонлар футболчиси тезкорлик билан кириб келди ва тўпни жарима майдони марказидаги шеригига узатди, аммо сўнгги сонияларда Собирхўжаев тўпни деярли чизиқ устидан олиб чиқди.
36. Шушеначевнинг чамаси 18 метрлардан йўллаган зарбасига ҳимоячилар тўғаноқ бўлди.
34. "Пахтакор" ҳужумга ўтишда қийинчиликларга дуч келяпти.
31. "Қайрат" футболчилари бурчак зарбаси тепиш имконини қўлга киритди. Узатмадан сўнг ҳимоячилар тўпни жарима майдонидан узоқлаштирди.
27. "Пахтакор" ҳимоячиси Ҳамролиев майдон марказида қўпол ўйнагани учун сариқ карточка билан жазоланди.
25. Турғунбоев ҳамда Маделхан тўқнашуви оқибатида икки футболчи ҳам жароҳат олган кўринади.
23. Ўйинда тўхталиш. "Cooling break". Ҳакам футболчиларга салқинланиб олиш имконини берди.
21. Ҳамдамовнинг ўзи бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди. Иккинчи қаватда бизникилар ютиб чиқди, аммо зарба бироз кучсиз чиқди.
20. Достонбек Ҳамдамовнинг жарима майдони ташақарисидан йўллаган кучли зарбасини Данил Устименко қайтаришга муваффақ бўлди.
19. Шаҳзодбек Азмиддиновга нисбатан мезбонлар футболчиси бироз қўпол ўйнади.
18. Ҳожиакбар Алижонов ўз қанотидан ажойиб рейд уюштирди ва тўпни ҳаволатиб, жарима майдони марказига етказиб берди, аммо зарба берадиган футболчи топилмади.
17. "Шерлар" марказда тўпни йўқотди. Шундан сўнг "Қайрат" футболчилари тезкорлик билан ҳужумга отланди. Ҳужум зарба билан якунланди, аммо Қувватов ишончли ҳаракат қилди.
14. "Қайрат" ўйинни назорат қилмоқда, "Пахтакор" вақти-вақти билан қарши ҳужумга ўтяпти.
11. "Қайрат" яна бир жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. Доимгидек, тўп ёнида Сергей Кейлер. Унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.
8. "Қайрат" кетма-кет икки маротаба бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди, аммо ҳар икки узатмани "Пахтакор" ҳимоячилари зарарсизлантира олди.
6. "Қайрат" жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. Тўп олдида Сергей Кейлер.
5. Достонбек Ҳамдамовда ажойиб вазият келди, бироқ у яқин масофадан ўта ноаниқ зарба йўллади.
4. "Қайрат"нинг ҳужумлари тобора хавфли тус олмоқда. Бироқ ҳозирча "шерлар" ҳимояда ишончли ўйнамоқда.
3. "Қайрат" хавфли ҳужум уюштирди, бироқ Ҳожиакбар Алижонов қанотдан узатилган тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.
1. Илк дақиқалардан "шерлар" тўп назоратини ўз қўлига олди.
1. Учрашувга старт берилди.
* Ҳар икки давлат мадхиялари янграб бўлди. Учрашув стартига ҳамма нарса шай ҳолатда.
* Жамоалар майдонга чиқиб келди. Навбат Ўзбекистон ва Қозоғистон мадҳияларига.
Фикрлар