"Қайрат" клуби "Реал Мадрид"га қарши беллашув чипталари юзасидан расмий баёнот эълон қилди

CHERY AUTO

"Қайрат" клуби УЕФА Чемпионлар Лигасининг келгуси ўйинларига чипталар сотилиши бўйича расмий баёнот эълон қилди, бу ҳақда Zakon.kz маълум қилмоқда.

Клуб берган расмий маълумотга кўра, ижтимоий тармоқларда "Қайрат" - "Реал Мадрид" ўйини учун чипталар сотилгани ёки банд қилингани ҳақида тарқатилаётган ахборот ёлғон.

Tecno

"Чипталар ҳақидаги маълумотларнинг ягона расмий манбалари клуб сайти ва "Қайрат"нинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларидан иборат" - дейилади баёнотда. https://www.instagram.com/p/DOAZWHGgrR-/?utm_source=ig_web_copy_link&igsh=OHNsczdoazlzZTVv

Клуб огоҳлантирмоқдаки, ҳозирги вақтда чипталар сотуви бошланадиган сана ва нарх сиёсати ҳали аниқланмаган.

Аввалроқ, Чемпионлар Лигасидаги барча ўйинлар санаси маълум бўлган эди. "Қайрат" 30 сентябрь куни ўз майдонида "Реал Мадрид" билан беллашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!