"Қайрат" ва "Пахтакор" бу сафар Олмаота шаҳрида тўқнаш келади!

Навбатдаги Марказий Осиё дербиси Олмаотада бўлиб ўтади! "Пахтакор" 19 июль куни Олмаотада "Қайрат"га қарши ўйнайди.

Ёзнинг қайноқ палласида бизни Марказий Осиё дербисида ён қўшнимиз, Қозоғистон футболи байроқдори "Қайрат" клубига қарши халқаро ўртоқлик учрашуви кутмоқда. Клублар ўртасидаги келишувга кўра, "Қайрат" ва "Пахтакор" бу сафар Олмаота шаҳрида тўқнаш келади.

Баҳс 19 июль куни "Марказий" стадионда маҳаллий вақт билан 20:00 да, Тошкент вақти билан 19:00 да бошланиши режалаштирилган.

 

Манба: "Пахтакор" ПФК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!