Қайси футболчилар б мавсум Чемпионлар лигаси ва Европа чемпионатида ғолиб бўлди?

Хабарингиз бор, Италия пенальтилар сериясида Англияни мағлубиятга учратган ҳолда Европа чемпионлигига сазовор бўлди.

Эътиборлиси, 2 нафар футболчи бу йил ҳам Чемпионлар лигасида, ҳам Европа чемпионатида ғолиб чиқди. Булар: ҳимоячи Эмерсон Пальмери ва ярим ҳимоячи Жоржиньо Фрелло.

Юқорида номлари тилга олинган икки футболчи май ойида "Челси" таркибида ЕЧЛ финалида "Манчестер Сити" (1:0) устидан ғалаба қозониб, бош совринни қўлга киритган эди.

Жоржиньо “Евро-2020”да жами 7 та ўйинда майдонга тушди, Эмерсон эса 4 та ўйинда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!