Қиличбозларимиз 11 нафар спортчи билан Осиё чемпионатида иштирок этади
13-18 июнь кунлари Япониянинг Токио шаҳрида қиличбозлик бўйича навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Таъкидлаш жоиз, мазкур қитъа биринчилиги орқали келаси йиги айнан ушбу шаҳарда ўтадиган Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун рейтинг очколарини жамғариш ўйналади. Қизғин ва муросасиз ўтадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам асосий таркиб билан иштирок этади. Ҳамюртларимиз мусобақада 11 нафар спортчи билан қатнашиши белгиланган. Жамоамиз таркиби қуйидагича:
Шерзод Мамутов – сабля
Пазилбек Генжебаев – сабля
Севинч Исмоилова – сабля
Зайнаб Дайирбекова – сабля
Яна Обвинцева – сабля
Роман Александров – шпага
Жавоҳирбек Нурматов – шпага
Файзулла Алимов – шпага
Олег Соколов – шпага
Малика Ҳакимова – шпага
Яна Алборова – рапира
Терма жамоамиз 10 июнь куни Токио сафарига йўл олишади. Бўлажак мусобақа ҳамюртларимизга омад тилаймиз.
Манба: МОҚ
Фикрлар