Қиличбозларимиз Африкадаги Гран-прида қатнашяпти

TIGGO 2 PRO

Тунисда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Гран-при турнири бошланди. Дунёнинг  ушбу спорт тури бўйича етакчи давлатлари қаторида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам йилнинг илк нуфузли мусобақасида қатнашяпти.

Халқаро турнир дастурга кўра, биринчи кун аёллар ўртасида дастлабки саралаш беллашувлари бўлиб ўтади.

Унда терма жамоамиз аъзоларидан Наргиза Жаксибаева, Аякўз Жумамуратова, Фернанда Эррера, Гулистан Пердибаева, Самира Шокирова ўз омадларини синовдан ўтказади.

Терма жамоамизнинг биринчи рақамли спортчиси Зайнаб Дайибекова юқори рейтинг поғонасида тургани боис баҳсларга  тўғридан тўғри плей-офф босқичидан киришади.

Мусобақалар 12 январга қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!