Қиличбозлик. Пойтахтимиз мезбонлигида ўтган жаҳон кубоги якунланди
Тошкентда қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасида жаҳон кубоги баҳслари якунланди. Хабар берганимиздек, унда қизлар рапира, йигитлар шпага қуролида ўз маҳоратларини намойиш этишди.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот расмий сайтида маълум қилинишича, мусобақанинг сўнгги кунида жамоавий йўналишда ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди. Афсуски, ушбу кун ҳамюртларимиз шоҳсупага кўтарила олмадилар. Шпагачи йигитларимиз чорак финалда Қозоғистонга 29:45, рапирачи қизларимиз эса ушбу босқичда Молдовага 44:45 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди.
Шпага, йигитлар:
1-ўрин Миср
2-ўрин Эстония
3-ўрин Қозоғистон
Рапира, қизлар:
1-ўрин Руминия
2-ўрин Туркия
3-ўрин Қозоғистон
Фикрлар