Қиличбозлик. Тошкентда ёшлар ўртасида Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтмоқда
Пойтахтимиз айни кунларда қиличбозлик бўйича яна бир мусобақани ўзида қабул қилмоқда. Қизлар ўртасида кечаётган баҳсларда сабля ва шпага бўйича дунёнинг энг кучли қиличбозлари ғолиблик учун баҳс олиб боришяпти. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Ортда қолган кун дастурида яккалик беллашувлари ўтказилиб, унда терма жамоамиз вакиллари 1 та олтин ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Олтин медални шпагачи қизимиз Севара Раҳимова қўлга киритди. Батафсил:
Шпага, қизлар:
1-ўрин Севара Раҳимова (Ўзбекистон)
2-ўрин Дамланур Сонмус (Туркия)
3-ўрин Марварид Зувайдуллоева (Ўзбекистон)
3-ўрин Ягмур Сонмус (Туркия)
Сабля, қизлар:
1-ўрин Нисонур Эрбил (Туркия)
2-ўрин Илинса Пантис (Руминия)
3-ўрин Фернанда Эррера (Ўзбекистон)
3-ўрин Самира Шокирова (Ўзбекистон)
Бугун мусобақада жамоавий йўналишда ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади.
Фикрлар