Қимматбаҳо ҳимоячи машғулотларга киришди

Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси ҳимоячиси Бенжамен Менди машғулотларга киришди.

Бунга қадар 23 ёшли футболчи жароҳатини даволатиш билан банд эди. Франциялик ҳимоячи эндиликда “Эвертон”га қарши баҳсда майдонга тушиши мумкин бўлади.

Маълумот учун, Менди ушбу ёзда “Монако”дан ҳимоячилар учун рекорд миқдордаги катта сумма – 57 млн еврофа сотиб олинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!