
Қимматга олинган юлдузни “синдиришди”
Жорий мавсум Европа Чемпионлар лигасида иштирок этадиган “Ньюкасл” ёзги трансферлар ойнасининг охирги куни ўз сафига Йоан Виссани қўшиб олган эди.
“Қарғалар” 29 ёшли форвард учун “Брентфорд”га 60 миллион евро миқдорида бадал пули тўлаган.
Sky Sports нашрининг маълум қилишича, Йоан Висса Конго Демократик Республикаси миллий терма жамоаси йиғини давомида тиззасини шикастлаб олган. Ўтказилган тиббий текширувчилар футболчи олти ҳафта мобайнида даволаниши лозимлигини кўрсатди.
Таъкидлаш жоизки, қимматбаҳо футболчи ҳали янги клубида дебютини ўтказишга ҳам улгургани йўқ.
“Ньюкасл” Йоан Висса хизматидан 18 сентябрь куни Европа Чемпионлар лигасида “Барселона”га қарши ўтказиладиган уй учрашувида фойдаланмоқчи эди.
Фикрлар