Қирғиз Республикаси бош мураббий: Ўзбекистон ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам сифатли ўйнайди

TIGGO 2 PRO

Эртага "ЖЧ-2026" саралаши доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради. Ушбу тўқнашув олдидан рақибларимиз бош мураббийи Максим Лисицин матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. 

- Эртага бизни жиддий учрашув кутиб турибди.  Босим юқори бўлиши кутилмоқда. Айни вақтда футболчиларимизнинг ҳолати етарли даражада яхши. Биз ушбу баҳсга етарли даражада тайёргарлик кўрдик. Умуман олганда, айни вақтда бизда муаммолар йўқ. 

Сафар учрашувларидаги муваффақиятсизликлар ҳақида 

- Биринчи навбатда айтадиган бўлсам, бизга бу борада бироз тажриба етишмаяпти. Уйда ҳар доим қулай, сафарда эса акси. Сабаби, ўз майдонингда мухлислар сени анча яхши қўллаб-қувватлайди. Бу муаммони бартараф этишга ҳаракат қиламиз. 

Ўзбекистонга қарши ғалабасиз серия ҳақида

- Ўйлайманки, йигитлар бу статистика ҳақида ўйламади ҳам. Улар эртага сифатли ўйин намойиш этишга ҳаракат қилади. 

Қирғиз Республикаси президенти илк даврадаги баҳсда Ўзбекистонни ютса, терма аъзоларига машина совға қилиши ҳақидаги миш-мишлар ҳақида

- Бунақа гап бўлмаган. Бизнинг ўзимизда етарлича мотивация бор эди. Бизни федерациямиз яхши қўллаб-қувватлайди. Бироқ бу ҳақида эшитмаганман ҳам. 


 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!