Қирғиз Республикасида “Барселона” академиясининг филиали очилди (Фоторепортаж)

Кеча Қирғиз Республикасининг Жалолобод шаҳрида “Барселона” академияси филиалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда клуб президенти Жуан Лапорта, жамоанинг собиқ футболчилари Карлес Пуйоль, Ривалдо ва бошқалар иштирок этди.

Шунингдек, бугун “Барселона” клубининг собиқ вакиллари Қирғиз Республикаси, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон футбол фахрийларидан ташкил топган Марказий Осиё терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Учрашув 20:00да бошланади.

Қуйида “Барселона” академиясининг филиали очилиш маросимидан фоторепортажни томоша қилинг:

"Барселона"нинг собиқ футболчилари ва Марказий Осиё футбол фахрийлари ўртасидаги ўйинни ЖОНЛИ ЭФИРда томоша қилинг (Видеотрансляция)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!