Қирғизистонда аралаш жанг санъати вакилларимиз ғолиб бўлишди
23 июнь куни Қирғизистоннинг Ўш вилояти Аравон шаҳарчасида ММА борасида WEF йўналишининг ўзига хос жанглари бўлиб ўтди. Унда бир қатор спортчиларимиз иштирок этиб уларнинг тўрт нафари, 66 кг вазн тоифасида Усмонжон Бозоров, 84 кгда Баходир Хўжаев, 71 кгда Обиджон Бобожонов, 57 кгда Миркомил Мўминов лар ғалаба қозонишган бўлса, 71 кг вазн тоиафасидаги яна бир ҳамюртимиз Ислом Муродбоев ҳамда 93 кгда Аббос Мустафоевлар рақиблари билан дуранг қайд этишди.
Маълумот учун: Ушбу спортчилар Мансур Тугизбоев қўл остида машғулотлар олиб боришади.
Фикрлар